himagrollc@gmail.ru

Тошкент шахри Сергили тумани Суғдиёна кўчаси 3 уй

 

Ассалому алайкум ҳурматли деҳқонлар ва каналимиз обуначилари!

Куни кеча, 12-сентябрь 2025-йил, Тожикистон Республикаси, Турсунзода вилояти Регар ҳудудида Саката компанияси ҳамда Ҳимагро МЧЖ нинг навбатдаги семинарларидан бири бўлиб ўтди.

Бу сафар бизнинг жамоа Тожикистон ҳудудида экилган Ява F1 (Jawa F1) дурагайлари бўйича семинар ташкил қилинди. Семинар давомида тожикистонлик деҳқонларга агрономларимиз ўз билим ва кўникмаларини улашишди. Бундан ташқари Ява F1 (Jawa F1) дурагайининг имкониятлари, натижалари билан ўртоқлашилинди.

Семинарда барча ўзига керакли саволларга жавобларни олишди, ҳамда Ява F1 (Jawa F1) ҳамда Саката компаниясининг бошқа гибридлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Кейинги бўлиб ўтадиган семинарларимизда қатнашмоқчи ҳамда янгиликларни давомий равишда билмоқчи бўлсангиз бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизни кузатишда давом этинг!

Семинарга келган барчага каттакон раҳмат!