himagrollc@gmail.ru

Тошкент шахри Сергили тумани Суғдиёна кўчаси 3 уй

 

Ассалому алайкум ҳурматли деҳқонлар ва каналимиз обуначилари!

13-сентябр 2025-йил, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани, Ўрикли маҳалласида САКАТА компанияси ҳамда ҲИМАГРО  жамоасининг нинг навбатдаги семинарларидан бири бўлиб ўтди.

Бу сафар бизнинг жамоа юртимиз деҳқонларига Саката компаниясининг ошқовоқ гибриди бўлган Плуто F1 ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Семинар давомида деҳқонлар ўзларининг эришган натижалари билан бўлишилди ҳамда яна бир қатор фойдали маълумотлар улашилинди.

Бундан ташқари агрономларимиз ушбу ошқовоқ дурагайини етиштириш технологиялари, касалликларга қарши ҳимоя ва бозор талаби ҳақидаги билим ва тажрибаларини ўртоқлашишди.

Кейинги бўлиб ўтадиган семинарларимизда қатнашмоқчи ҳамда янгиликларни давомий равишда билмоқчи бўлсангиз бизнинг ижтимоий тармоқда саҳифаларимизни кузатишда давом этинг!

Семинарга келган барчага каттакон раҳмат!