himagrollc@gmail.ru

Тошкент шахри Сергили тумани Суғдиёна кўчаси 3 уй

Ассалому алайкум, ҳурматли деҳқонлар ва канал обуначилари!

7-октябр 2025-йил, Тошкент вилояти Қибрай туманида Янги Арғин маҳалласида САКАТА компанияси ва  ХИМАГРО жамоаси томонидан навбатдаги семинарларидан бири бўлиб ўтди. Бу сафарги семинаримиз пушти помидор дурагайи ҳисобланган Пинк Повер F1 ҳақида бўлди.

Семинар давомида, агрономларимиз томонидан ушбу янги дурагай ҳақида келган меҳмонларга батафсил маълумотлар берилди. Шу билан биргаликда, иссиқхонадаги реал ҳолатни ҳам кўриб таҳлил қилинди. Жумладан агроотехникаси ўрганилди, ҳамда пушти помидорнинг ширинлилик даражаси ўлчанди.

Шунингдек агрономларимиз семинаримизга келган деҳқонларнинг саволларига жавоб бердилар ҳамда пушти помидор етиштириш ҳақида бир қатор фойдали маълумот улашдилар.

Семинарга ташриф буюрган барча иштирокчиларга миннатдорлик билдирамиз!

Келгуси семинарлар ҳақида хабардор бўлиб туриш учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатишда давом этинг.