himagrollc@gmail.ru
Тошкент шахри Сергили тумани Суғдиёна кўчаси 3 уй
Ассалому алайкум, ҳурматли деҳқонлар ва канал обуначилари!
20-сентябр 2025-йил, Тошкент вилояти Қибрай тумани, Салар маҳалласида САКАТА компанияси ва XИМАГРО жамоаси ҳамкорлигида навбатдаги семинар бўлиб ўтди. Бу сафар семинаримиз пушти помидор дурагайи ҳисобланган — Pink Power F1 га бағишланди.
Семинар давомида агрономларимиз:
-Пинк Поwер Ф1 нинг асосий хусусиятлари (мева сифати, ҳосилдорлик, вирус ва иссиққа чидамлилик) ҳақида батафсил маълумот бердилар;
-Иссиқхонадаги реал натижаларни иштирокчилар билан жойида кўриб, таҳлил қилдилар;
-Тўғри агротехника бўйича амалий тавсиялар улашдилар ва деҳқонлар берган саволларга атрофлича жавоб беришди.
Семинарга ташриф буюрган барча иштирокчиларга миннатдорлик билдирамиз!
Келгуси семинарлар ҳақида хабардор бўлиб туриш учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатишда давом этинг.