himagrollc@gmail.ru
Тошкент шахри Сергили тумани Суғдиёна кўчаси 3 уй
Ассалому алайкум, ҳурматли деҳқонлар ва канал обуначилари!
30-сентябрь 2025-йил, Наманган вилояти Наманган шаҳрида Салар маҳалласида САКАТА компанияси ва ХИМАГРО жамоаси билан биргаликда навбатдаги семинарлардан бири бўлиб ўтди. Бу сафарги семинаримиз пушти помидор дурагайи ҳисобланган — Pink Power F1 га бағишланди.
Водийдаги сафар давомида агрономларимиз семинарга келган деҳқонларга ушбу янги пушти помидор дурагайи ҳақида батафсил тушунчалар ҳамда тавсиялар бериб ўтди. Шу билан биргаликда тўғри агротехника қилиш ва деҳқонларнинг бошқа саволларга жавоб бердилар.
Семинар давомида иссиқхонадаги Pink Power F1 дурагайининг реал ҳолатини кўриб ўрганилди ҳамда ширинлилик даражаси ўлчанилди. Шунингдек агрономларимиз келган меҳмонларга керакли йўл-йўриқларни кўрсатиб семинаримизга якун ясашди.
Семинарга ташриф буюрган барча иштирокчиларга миннатдорлик билдирамиз!
Келгуси семинарлар ҳақида хабардор бўлиб туриш учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатишда давом этинг.