himagrollc@gmail.ru
Тошкент шахри Сергили тумани Суғдиёна кўчаси 3 уй
Ассалому алайкум, ҳурматли деҳқонлар ва канал обуначилари!
8-октябр 2025-йил, Андижон вилояти Балиқчи туманида Ўрмонбек қишлоғида ХИМАГРО жамоаси томонидан навбатдаги семинарларидан бири бўлиб ўтди. Бу сафарги семинар Европа селекцияси ҳисобланган маккажўхори дурагайи – Рудолфов 60 F1 га бағишланди.
Семинар давомида агрономимиз келган деҳқонларга ушбу дурагай ҳақида батафсил маълумотлар берди. Шу билан биргаликда дала майдонидаги реал ҳолат ва натижаларни таҳлил қилди.
Шунингдек, Рудолфов 60 F1 дурагайини бошқа дурагайлар дан фарқи, қандай тўғри агротехника қилиш ҳақида керакли тавсиялар билан биргаликда деҳқонларнинг ўзлари қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Семинарга ташриф буюрган барча иштирокчиларга миннатдорлик билдирамиз!
Келгуси семинарлар ҳақида хабардор бўлиб туриш учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатишда давом этинг.