himagrollc@gmail.ru

Тошкент шахри Сергили тумани Суғдиёна кўчаси 3 уй

 

Ассалому алайкум ҳурматли деҳқонлар ва каналимиз обуначилари!

Бугун, 20-сентябр 2025-йил, Андижон вилояти Балиқчи тумани, Аралхон массивида жойлашган Азиз аканинг дала майдонида  XИМАГРО жамоаси томонидан навбатдаги семинарларидан бири бўлиб ўтди.

Бу сафарги семинаримиз Европа Селекцияси ҳисобланган OSIJEK институтининг макка донлари ҳисобланган Драва 404 F1 ҳамда Лила F1 дурагайлари ҳақида бўлиб ўтди. Семинар давомида агрономимиз ушбу дурагайлар ҳақида деҳқонларга батафсил маълумот бериб ўтди.

Шу билан биргаликда дала майдонида дурагайларнинг реал натижаларини ташриф буюрган деҳқонлар билан биргаликда кўриб таҳлил қилинди. Бундан ташқари бу гибридларнинг бошқа гибридлардан фарқи, қандай тўғри агротехника қилиш ҳақида керакли тавсиялар билан биргаликда деҳқонларнинг ўзлари қизиқтирган саволларига жавоблар берилди

Семинарга келган барчага каттакон раҳмат!

Кейинги бўлиб ўтадиган семинарларимизда қатнашмоқчи ҳамда янгиликларни давомий равишда билмоқчи бўлсангиз бизнинг ижтимоий тармоқда саҳифаларимизни кузатишда давом этинг!