himagrollc@gmail.ru

Тошкент шахри Сергили тумани Суғдиёна кўчаси 3 уй

Ассалому алайкум ҳурматли деҳқонлар ва каналимиз обуначилари!

8-октябр 2025-йил, Қозоғистон Республикаси, Туркистон вилояти, Ордабаси тумани, Шубарсу овулида САКАТА компанияси ҳамда XИМАГРО жамоаси томонидан ўтказилиб келинаётган семинарларидан бири бўлиб ўтди.

Бу семинаримиз Қозоғистон республикаси шароитидаги янги дурагай ҳисобланган Бетис F1 қизил помидорига бағишланди. Семинар давомида агрономимиз қозоғистонлик деҳқонларга Бетис F1 дурагайи ҳақида керакли маълумотларни улашди. Шу билан биргаликда Бетис F1 дурагайи экилган иссиқхоналар кўздан кечирилди ва реал ҳолат ўрганилди.

Шунингдек, семинаримизга ташриф буюрган деҳқонларга агрономимиз томонидан керакли тавсия ва маслаҳатлар бериб ўтилди.

Семинарга келган барчага каттакон раҳмат!

Кейинги бўлиб ўтадиган семинарларимизда қатнашмоқчи ҳамда янгиликларни давомий равишда билмоқчи бўлсангиз бизнинг ижтимоий тармоқда саҳифаларимизни кузатишда давом этинг!