himagrollc@gmail.ru
Тошкент шахри Сергили тумани Суғдиёна кўчаси 3 уй
Ассалому алайкум, ҳурматли деҳқонлар ва канал обуначилари!
10-октябр 2025-йил, Андижон вилояти Улуғнор туманида Ғалаба қишлоғида САКАТА компанияси ва ХИМАГРО жамоаси билан биргаликда навбатдаги семинарларидан бири бўлиб ўтди. Бу сафарги семинаримиз қизил помидор дурагайи ҳисобланган Бетис F1 га бағишланди.
Семинар давомида агрономимиз семинарга келган деҳқонларга Бетис F1 ни иссиқхонада қандай қилиб тўғри парвариш қилиш билан биргаликда яна бир қатор фойдали агроотехникаларни улашди. Шу билан биргаликда, иссиқхонадаги реал ҳолатни ташриф буюрган меҳмонлар билан ўрганилди.
Шунингдек агрономларимиз семинаримизга келган деҳқонларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бердилар ҳамда Бетис F1 дурагайи ҳақида фойдали маълумотлар улашдилар.
Семинарга ташриф буюрган барча иштирокчиларга миннатдорлик билдирамиз!
Келгуси семинарлар ҳақида хабардор бўлиб туриш учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатишда давом этинг.