himagrollc@gmail.ru
Тошкент шахри Сергили тумани Суғдиёна кўчаси 3 уй
Ассалому алайкум ҳурматли деҳқонлар ва каналимиз обуначилари!
23-сентябр 2025-йил, Қозоғистон Республикаси, Туркистон вилояти, Ордабаси тумани, Шубарсу овулида САКАТА компанияси ҳамда XИМАГРО жамоаси томонидан ўтказилинадиган навбатдаги семинарларидан бири бўлиб ўтди.
Бу сафарги семинаримиз Саката компаниясининг қизил помидор дурагайи ҳисобланган Бетис F1 ҳақида бўлиб ўтди. Семинар давомида Қозоғистонлик деҳқонлар учун махсус тарзда агрономларимиз томонидан ўзлари қизиққан саволларга жавоблар берилди. Ҳамда Бетис F1 дурагайи ҳақида батафсил маълумотлар улашилинди.
Шу билан биргаликда шу ердаги иссиқхоналардаги Бетис F1 нинг реал ҳолатини келган меҳмонлар билан биргаликда ўрганилди ва ҳолат ҳақида қўшимча тушунтиришлар бериб борилди.
Семинарга келган барчага каттакон раҳмат!
Кейинги бўлиб ўтадиган семинарларимизда қатнашмоқчи ҳамда янгиликларни давомий равишда билмоқчи бўлсангиз бизнинг ижтимоий тармоқда саҳифаларимизни кузатишда давом этинг!